Фарғонада 5 млрд сўмлик лойиҳа асосида томчилатиб суғориш жиҳозлари ишлаб чиқарилади (фото)

Фарғона шаҳрида кластер усулида ташкил этилган «Ferghana agrodrip» МЧЖ томонидан сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 12 сентябрь, шанба куни ушбу корхонада бўлиб, янги технология линиялари билан танишди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмни, йиллик қуввати 850 тонна шланг, 150 тонна труба ишлаб чиқаришни ташкил этади. Шунингдек, бу ерда 15 нафар мутахассисга иш ўрни яратилган.

Вилоят ҳокими корхона билан танишув мобайнида унинг имкониятлари ва истиқболлари ҳамда технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида мутахассислар, фермерлар билан фикр алмашган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Томчилатиб суғориш жиҳозларини ишлаб чиқариш корхонасининг иш бошлаши шубҳасиз, мазкур йўналишдаги амалий қадамлардан бири бўлди. 2019 йилда 5,5 минг, 2021 йилда эса 30 минг гектар пахта, боғ шу технология асосида суғорилади», — дейди Шухрат Ғаниев.

Таъкидланишича, учрашув давомида вилоятдаги шаҳар-туманлардан келган масъул идоралар вакиллари ҳамда фермерлар иштирокида тақдимот бўлиб ўтган. Унда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, шу усулда фаолият кўрсатаётган фермерлар тажрибаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга доир: Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича ўқув-кўргазмали семинар ўтказилди

Аввалроқ Бухоро ҳокими 573 минг доллар инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳа билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар