Пешкуда пахта даласидаги сув тежовчи технологияларни ўрганиш бўйича ўқув-кўргазмали семинар ўтказилди

Бухоро вилояти Пешку туманида 20 август, пайшанба куни туман ҳокими Амрилло Назаров бошчилигида «Ибн Сино» МФЙда жойлашган «Buxoro servis agroclacter» МЧЖ тасарруфидаги 63 гектар пахта майдонида қўлланилаётган сув тежовчи технологияларни ўрганишга бағишланган ўқув-кўргазмали семинар ташкид этилди.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Семинар давомида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бобур Ҳалимов, туман Ирригация бўлими бошлиғи Бекмурод Тошев ҳамда «Buxoro servis agroclacter» МЧЖ раҳбари Зайниддин Азимов томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ўндан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарига экин ерларини томчилатиб суғоришнинг афзалликлари амалий кўргазмали қуроллар воситасида тушунтирилган.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, маҳаллий ва хорижий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тежамкор суғориш ускуналари намойиш этилиб, қишлоқ хўжалигида банд ҳосил етиштирувчи хўжаликларга зарур тавсиялар берилган. Жараёнда фермерлар, соҳа мутахассислари ўзаро тажриба алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган.

Аввалроқ Хайрулла Бозоров Мингбулоқдаги инновацион технологиялар асосида экилган пахта далаларида бўлгани, Жондор туманида пахта далаларидаги ишларни ўрганиш жараёнида қатор камчиликлар аниқлангани ҳамда Пахтаободда 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар