Тошкент – Киев авиақатнови тикланмоқда

26 сентябрдан бошлаб, «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда.

Фото: biletdv.ru

Маълум қилинишича, режага мувофиқ қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, Тошкент – Киев йўналишида авиачипта 2 234 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 575 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда), Тошкент – Киев – Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 4 205 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 836 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.