Бухорода 9 та ўрдак овлаган браконьерлар қўлга олинди
Бухоро вилоятида олиб борилган назорат тадбилари доирасида ноқонуний ов қилган браконьерлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда бу бўйича назорат инспекцияси мутахассислари, Бухоро вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида 2020 йил 11-октябрь тунида «Қумсултон» табиий сув ҳавзасида тунги «Назорат рейд» тадбири ўтказилган.
Шу ўринда, Жондор туман фуқаролари Х.И ва Р.А лар овқилиш мақсадида «Қумсултон» табиий сув ҳавзасида ўзига тегишли ов милтиғи билан 9 дона ўрдакларни овлаган. Йўланмага овлаган ов маҳсулотларини белгиламай, ов ҳудудини тарк этиб кетаётган вақтда инспексия ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан жарима солинган.
Аввалроқ, Бухорода тақиқланган ҳудудда қуён овлаган браконьерлар қўлга олингани ҳамда Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, табиатга 32 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро қўлга тушгани ҳақида хабар қилинганди.