Тошкентда 25 ёшли йигит акасини пичоқлаб ўлдирди — видео

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълумотларга кўра, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Чилонзор тумани, «Тошкент савдо маркази» комплекси ҳудудидаги 5-блок, «Г» қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.М ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси 1991 йилда туғилган О.М. нинг ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг йигит ҳодиса жойидан яширинган.  Жабрланувчи, О.М олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм «д» банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда хотинининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганини кўрган эр уларни пичоқлаб ўлдирганди. Кейинчалик эркак пичоқлаганини билгани, лекин ўлдириб қўйганини сезмаганлигини айтиб, хотини ва унинг жазманини ўлдирган эр қотиллиги ҳақида гапириб берган.

Янгиликлар