Мисрда «Марҳумлар китоби» парчалари ва юзлаб ёғоч тобутлар топилди — фотожамланма

Мисрда археологлар ёғоч тобутлар ва «Марҳумлар китоби»нинг бир қисми бўлган дафн ибодатхонасини топди. Бу ҳақда археологик миссия раҳбари Захи Хавасс ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

«Қадимги қироллик олтинчи сулоласининг биринчи подшоси Қирол Тети пирамидаси ёнидаги Саккара археологик ҳудудида ишлайдиган миссия муҳим археологик кашфиётларни эълон қилди», дейилади хабарда.

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Археологик миссия давомида Қадимги Саккара некрополида Қирол Тети рафиқаси — малика Неарит дафн этилган ибодатхона ҳам топилган. Шунингдек, 10–12 метргача бўлган чуқурликда 52 та қабр, уларнинг ичида юзлаб ёғоч тобутлар борлиги маълум бўлган.

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Шунингдек, археологлар миссия давомида кўп сонли археологик асарлар, шунингдек, Осирис ва бошқа худоларни акс эттирувчи кўплаб ҳайкалларни топган.

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Захи Хавасснинг таъкидлашича, ушбу кашфиётлар минтақа тарихини қайта ёзади.

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Фото: Dr. Zahi Hawass/ Facebook

Аввалроқ Индонезиядаги ғордан тошга чизилган 45 минг йиллик расм топилгани ҳақида хабар берилган эди. Илгари маълум бўлган энг қадимги ғор расмлари Сулавесида ҳам топилган. Унда ов жараёнида ярим одам, ярим ҳайвонлар шакллари тасвирланган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу тахминан 44 минг йил олдинги расм ҳисобланади.

Янгиликлар