Самарқанддаги боғча мудираси тарбияланувчини нега урганини айтиб берди — видео

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасида мудира боғча тарбияланувчисини ургани ҳақида хабар берилганди. «Zamon» информацион дастури мухбири мазкур боғча мудираси Роҳатой Аҳророва билан интервью уюштирди.

Фото: Telegram / @zamonuz

Мудира видеолавҳага изоҳ берар экан, ўзини тўғри тута олмаганини ва қизиққонлик қилганини таъкидлаган. У боланинг ҳақоратли сўзларни айтганини маълум қилган.

«Жуда ҳам жаҳлим чиқди. Чунки гуруҳда 30 га яқин бола бор эди. Тўғри уруш мумкин эмас, лекин муомала билан қилса, боланинг келажаги нима бўлади?» — деб айтган у.

Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Булунғурдаги МТМда содир бўлган ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 103-мактаб интернатда 3-синф қиз тарбиячиси томонидан калтакланган видео тарқалганди. Бош прокутатура ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан баёнот берган.

Унга кўра, видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланган. Прокуратура ахборот хизмати томонидан ҳолат бўйича батафсил маълумот бериши кўзда тутилган.

Кейинчалик Бу воқеа юзасидан «Zamon» информацион дастури мухбири қизнинг онаси билан интервью уюштирган.

Янгиликлар