Фарғонада 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Фарғона шаҳридаги хонадонда 14 январь куни 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Қайд этилишича, соат 13:00 атрофида Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчасидаги хонадонда яшовчи икки фуқаронинг жасади топилган. Шунингдек, меҳмонга келган яна бир кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, шифохонада вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, мазкур воқеа ис газидан заҳарланиш деб гумон қилинмоқда. Вилоят ҳокими қарори билан воқеа сабабларини ўрганиш юзасидан комиссия таркиби тасдиланган.