Бухоро давлат тиббиёт институтига янги ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 17 сентябрдаги 563-сонли қарори билан Шуҳрат Тешаев Бухоро давлат тиббиёт институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «bsmi.uz»

Шуҳрат Тешаев бунга қадар институтнинг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У тиббиёт фанлари доктори, Бухоро давлат тиббиёт институти анатомия ва клиник анатомия кафедраси профессори ҳисобланади.

Институтда аввал ушбу лавозимда ишлаган Амрилло Иноятов июль ойида Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Aввалроқ Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Ипак йўли» туризм халқаро университети раҳбар ва ходимлари аттестациядан ўтказилгани хабар қилинган.

Янгиликлар