Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинланди

Хидиров Шуҳратжон Баҳодирович Самарқанд вилоят Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори этиб тайинланди.

Фото: «Zarnews»

Маълум қилинишича, Шуҳрат Хидиров тайинловга қадар «Мароқанд сифат текстиль» маъсулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, ушбу тайинлов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ва вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра белгиланган.

Аввалроқ Самарқандлик тиббиёт фанлари доктори Республика тиббиёт марказига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосарлар ҳамда Жондор тумани ҳокимига ўринбосар тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар