Жондор тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Исроил Ботиров Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Исроил Ботиров 1991 йил 5 апрелда Жондор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (кундузги).

Маълумот ўрнида, Исроил Ботиров Бухоро вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармасида 2019 йил 24 cентябрдан бошлаб ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилишини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича йиғилиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Aввалроқ Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон туман бўлимига раҳбар тайинланганди.

Янгиликлар