«Мактабда ўтирган ‘тўнкалар’ халқ боласининг кўзини ўймасин». Қашқадарёда мактаб директори жонига қасд қилишидан олдин хат қолдирди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида 47 ёшли 37-мактаб директори Н.Т. ўз жонига қасд қилишидан олдин хат қолдирди.

Фото: «NasafNews»

Маълум қилинишича, марҳум мактаб ҳожатхонасида осилган ҳолда топилган.

Қайд этилишича, 8 сентябрь куни тумандаги «Боғбон» МФЙ яшовчи шахслар прокуратурага мурожаат қилган ва мурожаатда жияни Н.Т. ўз жонига қасд қилганини маълум қилган. Шунингдек, мурожаатномада мазкур иш айбдорларига нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.

Туман ИИБ ходимлари марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида Н.Т.нинг уйига борган. Аммо марҳумнинг яқинлари мурдани суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказмаслик учун директор юрак ҳуружидан вафот этган дея, жасадни кўмиб юборишган.

Суриштирув ишлари давомида марҳум ўлим олдидан 3 нусхада хат ёзиб қолдиргани ва ушбу хатлар марҳумнинг тоғаси Л.Э.да сақланаётгани аниқланган. Мазкур хатларни терговга қадар текшириш учун Л.Э.дан тақдим қилиш талаб этилган. Лекин Л.Э. хатнинг аслини эмас, нусхасини тақдим этган.

«Ҳурматли устоз касбдошлар! Ҳар қандай шароитда ҳам коррупцияга йўл қўйманг. Мактабда ўтирган ‘тўнкалар’ ҳам қимирласин. Кимлигини билдингиз. Ўшаларга Яратгандан инсоф тилаб қоламан. Халқни боласини кўзини ўймасин. Сизлардан ҳам илтимос», — дея ёзган марҳум ўлим олди хатида.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Аввлароқ Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик шаршарадан пастга қулаши оқибатида ҳамда Наманганда икки севишган ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида бир-бирини пичоқлаганидан сўнг қиз вафот этгани маълум қилинди.

Янгиликлар