Туркманистондан норози Россия, «уруш»га тайёрланаётган Лукашенко ва бошқа жаҳон хабарлари дайжести

Туркманистондан норози Россия, Шнобел мукофотига лойиқ кўрилган президентлар, урушга тайёрланаётган Лукашенко ва бошқа янгиликлар — «Tez News»нинг жаҳон хабарлари дайжестида.

Александр Лукашенко Литва ва Полша билан чегаралар ёпилишини, Украина билан эса хавфсизлик кучайтирилишини маълум қилди

Беларусь Литва ва Польша билан чегараларини ёпади ҳамда Украина билан чегаралардаги хавфсизликни кучайтиради. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилган.

Фото: «Reuters»

«Улар кейин бизга нима улоқтиришларини билмаймиз. Урушни бошлашдан олдин уларнинг захирасида озгина техника қолганлигини ҳам тушунамиз. Сўнгги кунларда мени Россия президенти ва мудофаа вазири билан биргаликда иттифоқ давлатнинг умумий мудофаасини қуришга мажбур қилишди», — деди Лукашенко.

Россия рус тили синфларининг ёпилгани учун Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги рус тилида ўқитиладиган синфлар ёпилгани сабабли вазиятга ойдинлик киритишни сўраб, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Маълум қилинишича, нота янги ўқув йили арафасида Ашхободда рус тилида таълим бериладиган синфлар санитария-гигиена меъёрларига амал қилиш зарурати сабабли ёпилгани муносабати билан юборилган. Россиянинг Ашхабоддаги элчихонаси ушбу масала бўйича тушунтириш олиш учун Туркманистон томонига мурожаат қилган, аммо жавоб олинмаган.

Трамп, Путин ва Лукашенко Шнобел мукофотига лойиқ кўрилди

АҚШнинг Гарвард университетида энг аҳмоқона илмий ишлар учун бериладиган Шнобел мукофотининг топширилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «bbc.com»

Путин билан биргаликда АҚШ президенти Доналд Трамп, Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко, Бразилия президенти Жаир Болсонаро, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Мексика президенти Андрес Мануел Лопез Обрадор ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу «мукофот»га лойиқ кўрилган.

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 30 миллион нафардан ошди

Дунё бйича коронавирус билан касалланганлар сони 30 миллион нафардан ошди. Worldometres маълумотлаари мана шундай кўрсаткични тақдим этмоқда.

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 30 408 365 кишини ташкил қилмоқда. Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 951 479 нафарга етган. Дунё бўйича коронавирусга чалинганларнинг 22 092 455 нафари касалликдан бутунлай соғайган.

Янгиликлар