Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

Янги йил байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилди.

25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоезди қўшимча рейсларни амалга оширади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 6:59 да — Қаршига етиб бориш соат 10:33 да;
  • Қаршидан жўнаб кетиш соат 16:44 да — Тошкентга етиб бориш соат 20:20 да.

Шунингдек, 29, 30, 31 декабрь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам қўшимча қатновлар («Афросиёб» электропоезди орқали) бажарилади:

  • Самарқанддан жўнаб кетиш соат 11:05 да — Тошкентга етиб бориш соат 13:20 да;
  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 13:51 да — Самарқандга етиб бориш соат 16:05 да.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ташқари электрон тарзда ҳам eticket.railway.uz сайтида харид қилса бўлади.

Янгиликлар