«Korzinka»да маҳсулотларнинг нархи ростан ҳам бозорга қараганда арзонроқми?

Яқинда Teznews.uz нашри «Korzinka» супермаркетлар тармоғи «энг паст нархлар» ҳақидаги нўтогри реклама сабаб жаримага тортилганини ҳабар берган эди.

Аниқланишича, бозордаги баъзи товарларнинг нархлари «Korzinka»га қараганда арзонроқ, — дея малумот беради Repost.uz нашри нарҳларни таққослаб.

Куни-кеча Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғини қонун бузилишида айбдор деб топиб, жаримага солгани эди.

Тармоқ раҳбари Зафар Ҳошимовнинг айтишича, «Korzinka»да мунтазам нархлар бозордагидан арзонроқ.

Буни текшириш учун «Repost.uz» нашри Урикзор савдо комплексига ташриф буюриб, у ердаги ун, мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг нарҳларни таққослади ва бозорда товарларнинг нарҳлари анча арзонроқ эканлагини таъкидлади.

Натижада, «Korzinka»да баъзи маҳсулотларгина арзон бўлиб, «энг паст нархлар» остида савдога қойилган бошга товарларни бозорда пастроқ нарҳларда топиш мумкинлиги аниқланган.

 

Янгиликлар