Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғини жаримага тортди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғи (Anglesey Food” МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган рекламаларни текширишини эълон қилган эди.
Текширув асосида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини текшириш бўйича қўмита махсус комиссияси «Korzinka» супермаркетлар тармоғини қонун бузилишида айбдор деб топди.
Унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш қарори қабул қилинди. Шунингдек, «Korzinka» супермаркетлар тармоғига ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Қўмита ушбу қарордан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилган.