Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Хивага ташриф буюришди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон раҳбари Садыр Жапаров турмуш ўртоқлари билан Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюришди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Белгиланганидек, меҳмонлар «Куня Арк» мажмуаси, «Шерғозихон мадрасаси», «Жума масжиди», «Тош ҳовли» мажмуаси ва бошқа обидалар билан танишдилар.

Меҳмонлар шарафига ўзбек халқ қўшиқлари янгради, театрлаштирилган томоша намойиш этилди, дейилади хабарда.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари «Нуриллабой» саройига ташриф буюришди.

Хива тарихи ва унинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, вилоятнинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қирғизистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди, деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

 

Янгиликлар