Андижонлик ўқувчи қиз «Озон — ҳаёт учун» танловида 1-ўринни олди

Андижонлик мактаб ўқувчиси Акрамова Санобархон БМТнинг Ўзбекистондаги «Озон — ҳаёт учун» танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси

Қайд қилинишича, БМТ 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунини ҳамда Вена конвенциясининг 35 йиллигини «Озон — ҳаёт учун: 35 йил глобал озон қатламини ҳимоя қилиш» шиори остида муносиб нишонлаш ташаббусини эълон қилган.

Мазкур шиор остида 15 сентябрь куни Давлат экология қўмитасида Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни доирасида видеоалоқа орқали учрашув ўтказилган. Унда «Энг яхши видеоролик» номинацияси бўйича Андижон шаҳри 55-умумтаълим мактаби ўқувчиси Акрамова Санобархон 1-ўринга лойиқ деб топилди ва муносиб равишда тақдирланди.

Аввалроқ Пахтаободда 12–14 ёшли болалар ўртасида сузиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилгани, Бухорода «Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирлангани, Қозоғистонда ўтказилган «Ёш тадқиоқотчи» такловида фарғоналик ўқитувчи ғолиб бўлгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар