Пахтаободда 12–14 ёшли болалар ўртасида сузиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди (фото)

Андижон вилоятди Пахтаобод туманида 12–14 ёшли болалар ўртасида сузиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу биринчилик 14 сентябрь куни ўтказилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур беллашув мамлакат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб «Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мусобақа якунларига кўра туман спортчиларидан 3 нафари 1-, 3 нафари 2- ҳамда 5 нафари 3-ўринларни эгаллаган. Ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Фарғонада ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида беллашув ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқандда ярим марафон хайрия мусобақаси ўтказилган.

Янгиликлар