Ўртачирчиқ туманида 3 нафар шахс ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 3 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб Millar дастурида хабар берилди.

Маҳалла вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар воқеадан 3 кун олдин ушбу уйга кўчиб келган.

Илгари маҳаллада бундай ҳолатлар кузатилмагани билдирилди.

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар аёл ва бир ўсмир бор.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон