Instagram фойдаланувчиларга янги функция тақдим этди

Instagram ижтимоий тармоғида «Аватарлар» деб номланган янги функция пайдо бўлди.

Маълум қилинишича, илгари мазкур функциядан фақат айрим фойдаланувчиларгина фойдаланиши мумкин эди. Аватар функцияси Apple гаджетларида Memoji’га ўхшаш шахсийлаштирилган аватар яратиш имконини беради. Аватарни фаоллаштириш ва созлаш учун профиль ёрлиғига ўтиб, «Созламалар»га кириб, «Аккаунт»дан «Аватарлар» бўлимини танлаш керак.

Шундан сўнг персонажнинг тери, кўзи, сочи, кийимлари ва ҳоказоларнинг ранги фойдаланувчининг ташқи кўринишига қараб мослаштирилиши керак. Созлаш тугагандан кейин «stories» (сторис) юклашда фойдаланувчи стикерлар бўлимидан ўзи яратган аватарни танлаши мумкин.

Таъкидланишича, бу ўзгаришдан ташқари Instagram фойдаланувчиларга янгилик ва чекловлар тақдим этган. Жумладан, ижтимоий тармоғда 2022 йилдан бошлаб соат, кун, ойдаги ҳаракатлар сонига янги чекловлар ўрнатилган.

Обуна бўлиш ва обуначилар сони бўйича чекловлар

Янги аккаунт учун (камида бир ҳафта олдин рўйхатдан ўтган):

  • ойига 2000 тагача;
  • соатига 20–40 тагача, лекин кунига 100 тадан ошмаслиги керак.

Ёш аккаунт учун (6 ойгача):

  • ойига 3000–4000 тагача обуна;
  • соатига 30–60 тагача, лекин кунига 500 та обунадан ошмаслиги керак.

Эски аккаунт учун (6 ойдан ортиқ):

  • ойига 5000–6000 тагача обуна;
  • соатига 60 тагача обуна, лекин кунига 800 тагача.

«Обунани бекор қилиш обунага олиш каби ишлайди ва тизим ҳаракатларни умумлаштиради. Яъни агар сизда янги аккаунт (7 кунгача) бўлса, сиз ойига 4000 та аккаунтга обуна бўлган ва 1000 тадан обунани бекор қилган бўлсангиз, жами 5000 та ҳаракат бўлади ва бу аллақачон чегарадан ошган ҳисобланади», дейилади хабарда.

Лайклар учун чекловлар

Янги аккаунт учун кунига 300 тагача, соатига 25 тагача лайк белгиланган. Ёш аккаунт учун кунига 600 тагача, соатига 50 тагача, эски аккаунт учун кунига 900 тагача, соатига 50 тагача лайкка рухсат берилган.

Изоҳлар учун чекловлар

Янги аккаунт учун шарҳ ёзиш:

  • кунига — 150 тагача;
  • соатига — 30 тагача.

Ёш аккаунт учун:

  • кунига — 200 тагача;
  • соатига — 40 гача.

Эски аккаунт учун:

  • кунига — 250-300 тагача;
  • соатига — 50 тагача.

Direct’га хабарларни юбориш чекловлари

Янги аккаунт учун кунига 20 тагача, ёш аккаунт учун кунига 40 тагача хабар белгиланган. Эски аккаунт учун эса бу кунига 50 тагачани ташкил этади. «Шунингдек, сиз бир хил хабарларни турли фойдаланувчиларга юбормаслигингиз керак, бу спам ҳисобланади»,  деб хабар беради тармоқ.