Сурхондарёда ИИБ ходими хизмат автомобилида ЙТҲга учради

19 март куни соат 16:00 ларда Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ИИБ ЙҲХБ ходими ЙТҲга учраган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.К. «Lacetti» русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўоқтган ва йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Таъкидланишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Янгиликлар