Бухорода 21 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» 21 август, жума куни Бухорода кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Фото: «Agoda»
Уна кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.