Абдулла Арипов Россия бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь, сешанба куни Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари COVID-19‘га қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ўзаро фикр алмашган.
Шунингдек, мулоқотда ўтказилиши режалаштирилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг ХИИ мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати ҳам кўриб чиқилган.
Маълумот учун, икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси 2019 йил май ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтган.
Бундан аввал Абдулла Арипов Сўх туманига боргани ва Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қасим-Жомарт Тоқаев билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилгани ҳамда Эмомали Раҳмонни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклагани маълум қилинганди.