Aндижонда 21 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 октябрь, чоршанба куни Aндижон вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «uzbekistan.org.ua»

Маълум қилинишича, Aндижонда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даражада илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9—11° илиқ, кундузи 22—24° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 12—17 даражада бўлади.

Навоий, Бухоро вилоятларида ҳам ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секун тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Қашқадарё, Сурхандарёда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 23—28 даражада бўлади.

Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даражада илиқ, кундузи 20—25 даражада бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Янгиликлар