Тошкентда ўзини Анҳор каналига ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди

Тошкент шаҳрида аёл ўзини Анҳор каналига ташлаб жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Миллий Гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчаси бўйлаб жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержанти томонидан 20 октябрь, сешанба куни тахминан соат 14:00 ларда ушбу Анҳор каналига ўзини ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Дастлабки суриштирув жараёнида қутқарилган фуқаро Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи, 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ш.Н. бўлиб, оилавий муаммолари борлиги сабаб ўз жонига қасд қилишга уринганлиги аниқланган.

Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Наманган шаҳрида МИБ томонидан мажбуран уйидан чиқарилмоқчи бўлган аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлганди. Шунингдек, Тошкентда фарғоналик аёл электрузатиш тармоғи устунидан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани хабар қилинди.

Янгиликлар