«У мендан катта-ку»: Баҳодир Жалолов Ситора Фармонова билан ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Кичикроқ интервьюда боксчи ижодкор билан боғлиқ саволга жавоб берди.

Йил бошида ўзбек YouTube-каналларида киноактриса Ситора Фармонованинг унаштирилгани ҳақидаги ахборот тарқалди. Манбаларда айтишларича, унинг танлаган ёри профессионал боксчи ва 2020-йил Олимпиада ўйинлари чемпиони — Баҳодир Жалолов эди.

Яқинда спортчига ушбу мавзуда савол бериб, уни ижодкор билан нима боғлашини сўрашди.

«Тўй ҳақидаги гаплар ёлғон. У мендан бир неча ёш катта-ку», дейди Баҳодир Жалолов

Баҳодир Жалолов бу турдаги гап-сўзларга аҳамият бермаганини, зеро, уларни мутлақо ноўрин дея ҳисоблашини қўшиб ўтди.