Хоразмда аёл уч нафар ёш болани ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шавқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани матбуот хизмати муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Ургенч туманида бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди.

Мазкур ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди.

Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Янгиликлар