2024-йилда ЙТҲ оқибатида 2,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган
Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилинди.
Бахтсиз ҳодисалар натижасида 2203 киши ҳалок бўлди, 8901 нафар фуқаро тан жароҳати олди.
Кўпинча фуқароларнинг қонунда белгиланган масъулиятга эътиборсизлиги, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини етарли даражада билмаслиги натижасида бахтсиз ҳодисалар рўй берган.