«Толибон» Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади.

Ҳаракат матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангонийга кўра, у Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади. Маршрутнинг Парвон вилояти орқали Кобулга, у ердан Жалолобод ва Торхам назорат пунктидан ўтадиган қисми аллақачон келишилган.

Таъкидланишича, Россия ва Ўзбекистон темир йўллари темир йўл лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда, 29 октябрь куни Кобул маршрути бўйича музокаралар олиб борган. Бироқ Россиянинг Кобулдаги элчихонаси хавфсизлик ва маблағ йўқлиги томондан лойиҳани амалга ошириш истиқболли кўринмаётганини билдирган.

Янгиликлар