Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди

Жиззахда икки нафар вайнер ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳажвий видеоси учун ҳуқуқбузар деб топилиб, 15 ва 10 сутка қамоқ жазоси тайинланганди. Ҳолат Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 13 мартдаги қарорига кўра, фуқаро У.Ў. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 209-1-моддаси, фуқаро Д.У ушбу кодекснинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд қарори ноқонуний бўлгани сабабли Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилган.

Протестга асосан маъмурий иш 18 март куни Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, У.Ў. ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилган. У.Ў ва Д.У. суд залидан қамоқдан чиқарилган ҳолда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.

Янгиликлар