4 ой ичида Ўзбекистон 460 миллион доллардан ортиқ газ сотиб олди

2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 462,8 миллион долларлик газ импорт қилинган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич бир неча баробарга ошган (ўшанда 153,1 миллион доллар эди).

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг кўп газ март ойида импорт қилинган – 193,5 миллион доллар.

Тўрт ой давомида Ўзбекистон 52,3 миллион долларлик газ экспорт қилди.

Янгиликлар