Ўзбекистонлик аёл саёҳатчилар дам олишни қандай режалаштиришлари ҳақида гапириб беришди

Aviasales.uz ёзги таътил арафасида сўнгги икки йил давомида оила даврасида: эри ва/ёки болалари билан саёҳат қилган аёллар ўртасида сўровнома ўтказди.

Экспертларнинг фикрича, респондентларнинг аксарияти (44%) таътилни режалаштиришда болаларни биринчи ўринга қўйган.

Аксарият аёллар таътилни ҳамроҳларига топширишдан кўра, ўзлари режалаштиришни афзал кўрадилар. Шу билан бирга, ҳар тўртинчи респондент (26%) таътилни режалаштиришни яхши кўришини таъкидлади. Бироқ ҳар беш аёлдан фақат биттаси (21%) оилавий саёҳатни режалаштиришда ўз қизиқишларини ҳисобга олишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Респондентларнинг аксарияти сўнгги таътилидан қониқиш ҳосил қилган бўлсаларда, ўзлари учун етарли вақт бўлмаганини таъкидладилар (40%). Ҳар беш аёлдан фақат биттаси (21%) чинакам дам олиш ва соғлиғини тиклашга муваффақ бўлган ва 21% оиласи билан вақт ўтказгандан сўнг яна бир таътилга муҳтожлигини тан олди.

Шу билан бирга, тадқиқотлар тасдиқлашича, таътил сизни иш, оила ёки кундалик муаммолар билан боғлиқ стреслардан халос бўлишга ёрдам беради ва танани тиклашга ҳамда тугатилган ресурсларни тўлдиришга ёрдам беради.

Янгиликлар