«Aвто 60 ой» иши бўйича Фарғонада ўтказиладиган судда салкам икки минг нафар жабрланувчи иши ўрганилади

«Aвто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари Фарғона вилоятида 21—26 cентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди хабар қилди.

Хабарга кўра, Aндижон вилоятида бўлиб ўтган «Aвто 60 ой» иши бўйича суд жараёнларида 650 нафар жабрланувчи сўроқ қилиниб, вилоятдаги иш якунланди.

Фото: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди

Маълум қилинишича, Фарғонада 21—26 сентябрь кунлари давом эттириладиган навбатдаги суд жараёнларида жиноят ишининг Фарғона вилоятидан бўлган жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланади.

Қайд этилишича, суд жараёнлари белгиланган кунларда вилоят суди биносида соат 09:30 дан 16:30 гача ўтказилади. Шунингдек, унда жами 1918 нафар жабрланувчи тингланади.

Аввалроқ «Straus House» мансабдор шахсларига нисбатан суд ҳукми эълон қилиниб, компания таъсисчиси 9 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Сирдарёдаги қурилиш ишларида 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлганди.

Шунингдек, Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси «Zarafshon Golden Group» МЧЖдан 6 миллиард сўм пул маблағларини ноқонуний ундиришга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар