Ўзбекистонга 22 сентябрдан салқин ва қуруқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига 22 сентябрдан салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, дея хабар берди Республика Гидрометеорология хизмати маркази матбуот хизмати.

Фото: Марат Наджибаев

Таъкидланишича, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди. Ҳарорат фони ҳамма жойда 2—4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

«Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Бу даврда ёғингарчилик эҳтимоли кам. Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат фони республика бўйича меъёрдан 3—4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7—12 даражани, кундузи эса 20—25 даражани ташкил қилади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар