Республикa таълим мaркaзи Ўзбекистондаги дарсликлар нархи ҳақидаги хабарларни рад этди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази дарсликлар нархи ҳақдаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Республика таълим маркази

Республика таълим маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган «2020/2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг ижара дарсликлари нархлари» сарлавҳали хабарнинг сохта, ундаги нархларнинг асоссиз эканидан огоҳлантирган.

Шунингдек, марказ ижара дарсликларининг янги ўқув йили учун нархлари тўғрисидаги расмий маълумот Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланаётганини, тез орада расман эълон қилинишини маълум қилган.

Аввалроқ «Қўқон» ЭИЗ дирекцияси ҳудудда ишлаб чиқарилаётган кислород концентраторлари Хитойдан олиб келинганини рад қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар