Булоқбоши ҳокими 1 млрд сўмга ташкил этилган жўжа боқиш комплексини кўздан кечирди

Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокими Ўткир Маъмуров 1 миллиард сўмга ташкил этилган жўжа боқиш комплексини кўздан кечирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Булоқбоши тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари «Раиш» МФЙ ҳудудида «Лаззат ҳалол жўжалалари» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган паррандачилик комплексини бориб кўрган.

Қайд этилишича, Абдулло Иброҳимов ўз маблағи ҳисобидан 1 миллиард сўм маблағ сарфланиши натижасида 15 минг бош парранда боқишга мўлжалланган мазкур комплекс ташкил қилиниб, МЧЖни йўлга қўйган.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур комплексда 15 мингдан зиёд бройлер жўжалари етиштирилмоқда ва мазкур жўжалардан 40 тонна гўшт маҳсулотлари олиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, МЧЖ фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда янги жўжалар олиб келиниши ва булардан 45—50 миллион сўм даромад олиниши кўзда тутилган.

Бундан аввал Андижон вилояти ҳокими бошчилигида кислород станциялари кўздан кечирилгани ва Асака туман ҳокими 17 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган иншоотнинг реконструкция лойиҳаси кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Булоқбоши ҳокими пахта режасини биринчи бажарган фермерга «Nexia 3» совға қилгани ҳамда Улуғнорда Давлат хизматлари марказининг янги биноси туман ҳокими иштирокида фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар