Ёзёвонда фуқародан 133 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 19 октябрь куни фуқародан 133 миллион 63 минг 400 сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси

Таъкидланишича, Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича туман судининг 2020 йил 23 июндаги ижро варақасига асосан А.Б.дан туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 133 миллион 63 минг 400 сўм миқдорда солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор А.Б «Гулистон барака ери» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, унга ижро варақаси тақдим қилинган ва солиқ қарзини тўлаб бериши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 19 октябрь кунида А.Б Фарғона шаҳрида ўзига тегишли бўлган «Тracker» автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланган ва автомашина жарима майдончасига олиб кирилган. Шундан сўнг, А.Б. солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўлаган.

Аввалроқ Фарғонада қарздорнинг гаровга қўйилган «Cаptiva»си хатловга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар