Пайариқда фермер хўжалигидан 42 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида «Ягона ғалла» фермер хўжалигидан 42 миллион 184 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор «Ягона ғалла» фермер хўжалигидан 42 миллион 184 минг сўм солиқ қарздорлик ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган. Қайд этилишича, ҳужжат бўйича қарздор «Ягона ғалла» фермер хўжалигидан ундирувчи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига пуллар ундириб берилган.

Бундан аввал Риштонда туман ҳокимлигидан фуқарога 148 миллион сўм ва Самарқанд шаҳрида корхонадан 416 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Пастдарғомда истеъмолчилардан 426 миллион сўм қарздорлик ҳамда Асакада акциядорлик жамиятидан 562 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар