Ерга рекорд даражада яқин масофадан кичик уй ҳажмидаги астероид учиб ўтди — видео

«Universe Today»нинг хабар беришича, 13 ноябрь, жума куни Ерга рекорд даражада яқин масофадан кичик уй ҳажмидаги астероид учиб ўтди.

Кадр: YouTube

Манбада айтилишича, астероид 13 ноябрь куни учиб ўтган, бироқ ушбу жараён эртаси куни маълум бўлган. Уни олимлар Гавайидаги Мауна Лоа обсерваториясида Asteroid Earth-Effect Last Alert System (ATLAS) тадқиқотида аниқлаганлар. Астероиднинг илк суратлари унинг Ерга яқинлашганидан 15 соат ўтиб олинган.

Астрономларнинг сўзларига кўра, 2020VT4 деб номланган астероиднинг диаметри 5–10 метр (кичик уй ҳажмига тенг)ни ташкил этган. Ерга яқинлашиш вақтида у +3 юлдуз катталигидаги нуқта сифатида кўринган.

Маълумот учун, Халқаро космик станциянинг орбитаси баландлиги 385 километрни ташкил этади. 2013 йилда Челябинскка диаметри 17 метрга тенг астероид тушган эди. У Тунгусс метеоритидан кейин Ер юзасига келиб урилган энг катта осмон жисмига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 13 август куни «юлдузлар ёмғири» кузатилиши, 4 июль куни Ер сайёрасининг барча аҳолиси муҳим астрономик воқеа — сайёралар парадини кузатиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар