Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 22 январь куни қор ёғади

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 22 январь, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 3–8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

ТошкентСирдарёСамарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, -3 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, -3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5–10 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар