Хитойда тошқинлар туфайли 50 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Гуандун провинцияси (Хитой) кучли ёмғирдан жабр кўрди, бу эса сув тошқинларига олиб келди. Бу ҳақда «Синхуа» хабар бермоқда.

Ёмғир Шаогуань, Гуанчжоу, Хэюань, Чжаоцин, Цинъюань, Мэйчжоу ва Хуэйчжоу ҳудудларига таъсир кўрсатди. Сув тошқинлари уйларга зарар етказди, йўлларнинг ёпилиши ва кўчкилар содир бўлди.

Вилоят бўйлаб 53 741 киши эвакуация қилинди, 12 256 киши зудлик билан эвакуация қилинди ва хавфсиз жойларга жойлаштирилди.

11 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги аниқланган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.

Янгиликлар