«Ўзгидромет» Фарғонада 23 август куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

«Ўзгидромет» Фарғонада 23 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Fotorelax.ru»

Маълум қилинишича, Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-4 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 7-8 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли худудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Янгиликлар