Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва келишувга эришиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирокидаги делегация Россияга кетган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович ташриф доирасида Оренбург ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари мутасаддилари ўртасидаги учрашувларда иштирок этмоқда.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Аввалроқ Наманганда туризм соҳасида Туркия билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.