Ўзбекистон ҳудудига пневматик қурол олиб ўтилишига чек қўйилди

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара-божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига қурол олиб кирилишига чек қўйилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро бошқарувидаги Ford Focus русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, автомашина юк хонасидан декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона 4,5 миллиметрли Gletcher Grach NBB Cal. номли пневматик қурол, 2 дона Quatra air strike номли қурол учун газ баллонлари ва 1 дона идишда «Вистрел» номли қурол учун ўқларни олиб келаётгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар