Чимён йўли ёпилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён йўлида бир томонлама ҳаракат ташкил этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Бўстонлиқ туманидаги йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб ва турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилади.

Бу чеклов Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то Бўстонлиқ тумани «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар амал қилади.

Янгиликлар