Фарғонада «Cobalt» ва «MAN» юк автомобили тўқнашди

22 март куни Фарғона вилоятида юк машинаси ва енгил машина тўқнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 «Фарғона-Қувасой» автомобиль йўлининг 1-километрида И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Р.Ф. бошқарувидаги «Cobalt» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи Т.М. бошқарувида бўлган «МAN TGA 18480» русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Янгиликлар