Тошкентда зилзиладан зарар етгани айтилган уй видеосига вазирлик муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида куни кеча зилзила оқибатида фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео тарқатилди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати томонидан қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тегишли сўров юборилди, дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, Яшнобод туманида қад рослаган «FIRST DEVELOPING GROUP» МЧЖга тегишли объектларнинг бирига ғишт ишлаб чиқарувчи «STONE BRICK» МЧЖ томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилиши натижасида мазкур ҳолат юзага келган. Айни кунда буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари апрел ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган.

Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 1298 ишонч рақамига айни кунларда зилзила оқибатида вайрон бўлган ёки зарар етказилган бинолар ҳақида мурожаат келиб тушмаганлиги маълум қилинади, дейилади вазирлик хабарида.

Янгиликлар