Бизнес-омбудсман девони Тошкент вилоятидаги корхона фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағ ундириб берди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — Бизнес-омбудсман девони Ўрта Чирчиқ туманидаги корхона фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағ ундириб берди. Бу ҳақида Бизнес Омбудсман Девони матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, Бизнес-омбудсман девонига Тошкент вилоятидаги Давлат объектларида қурилиш пудрат ишларини амалга оширган «Ozod building МЧЖ таъсисчилари ва вилоят хокимлиги капитал қурилиш бўйича «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси билан тузилган шартнома асосида бажарилган ишлар учун 840 миллион 800 минг сўм маблағларни ундира олмаётганлиги юзасидан шикоят билан мурожаат қилиб, маблағни ундиришда амалий ёрдам берилишини сўраган.

Вакил девони ходимлари томонидан ишнинг моҳияти тўлиқ ўрганиш натижасида хақиқатда вилоят хокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан тадбиркорнинг хуқуқлари поймол этилаётганлиги ҳолати асосли деган хулосага келинди ва мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Қайд этилишича, 2020 йил август ойида бўлиб ўтган суд муҳокамаси жараёнида томонларнинг ҳолат юзасидан фикрлари эшитилиб, суд томонидан Бизнес-омбудсманнинг киритган даъво аризасини қаноатлантириш ва корхона фойдасига «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ҳисобидан 840 миллион 800 минг сўм асосий қарз, 30 милион 600 минг сўм устама жарима, бундан ташқари суд муҳокамаси билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 17 миллион 400 минг сўм миқдорида давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Аввалроқ Сергелида фуқарога салкам 87 миллион сўм моддий зарар пуллари ундириб берилганди.

Янгиликлар