Бухорода анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги боғчалар сони 55 тага етди

Бухоро вилоятида анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги боғчалар сони 55 тага етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича:

  • Жондор туманида 11 та;
  • Бухоро шаҳрида 10 та;
  • Қоракўл туманида 9 та;
  • Шофиркон туманида 8 та;
  • Ромитан туманида 7 та;
  • Бухоро туманида 5 та;
  • Когон туманида 4 та;
  • Пешку ва Ғиждувон туманлари ҳамда Когон шаҳрида 3 тадан;
  • Олот туманида ва Қоровулбозор туманида 1 тадан давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 65 тани ташкил этади. Пандемия шароитида уларнинг 55 таси фаолиятини анъанавий шаклда бошлаган.

Бундан аввал Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 148 минг ўринли хусусий боғчалар фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Бухорода фаолиятини тиклаган давлат боғчалари сони 200 дан ошгани маълум қилинганди.

Янгиликлар